Институтимиз талабалари диққатига!
Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси
“НОТИҚЛИК САНЪАТИ – 2018”
мусобақасини эълон қилинганлигини маълум қиламиз.
Танлов қуйидаги мавзулар бўйича ўтказилади:
- Warum ist lhr Studienfach wichtig fur das Land?
Олийгоҳда ўрганаётган соҳангиз нима сабабдан давлат келажаги учун муҳим?
- Hat das Fahrrad als Verkehrsmittel eine Zukunft in lhrer Stadt?
Сизнинг шаҳрингизда велосипеднинг ҳаракатланиш воситаси сифатида келажаги борми?
- Was wurden Sie als Leiterln des usbekischen Tourismusverbandes fur die Entwicklung des Tourismus in Usbekistan tun?
Туризм қўмитаси бошлиғи сифатида Ўзбекистонда туризмни ривожланитириш учун нималар қилган бўлар эдингиз?
- Haben Dialekte eine Zukunft?
Шеванинг келажаги борми?
Танлов иштирокчисига қўйиладиган талаблар:
- немис тили бўйича мукаммал билим;
- институтда 3 ёки 4 курсида ўқиши;
- ўтган йиллар ғолиблари ва иштирокчилари танловда қайтадан иштирок ЭТМАЙДИЛАР.
- Танловнинг биринчи босқичи ТИҚХММИда ўтказилади.
- Танловнинг иккинчи босқичи 2018 йил 12 март куни Германия Федератив Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси мажлислар залида ўтказилади.
Сиздан дастлабки танловни ўтказишингизни ва 2018 йил 23 февраль санасигача қуйидаги маълумотларни ёзма равишда тақдим этишингизни сўраймиз.
- Танловда иштирок этмоқчи бўлган талабанинг исм-шарифи, E-mail манзили ва уяли телефон рақами;
- Қанча вақтдан буён немис тилини ўрганиб келасиз? Сизнинг сертификатингиз борми?
Танлов ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: ТИҚХММИ Халқаро алоқалар бўлими И. Абдурахмонов ҳамда Тиллар кафедраси мудири Ф.Қиличова.
Тel: 237-09-87, 237-19-43.
Ўзбек тилида Рус тилида Немис тилида
Илмий ишлар бўйича проректор Т.З.Султанов
ИТваИПКТ бўлими 1-тоифали инженери С.Б.Ярова
Тел: 237-09-46