Равшанов Ҳамроқул Амирқуловичнинг техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қарши филиали илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Равшанов Ҳамроқул Амирқуловичнинг техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

Мавзу: Тупроқни такрорий экинлар экишга тайёрлайдиган техник воситаларни ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари

Равшанов Ҳамроқул Амирқуловичнинг 05.07.01–“Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш” ихтисослигида “Тупроқни такрорий экинлар экишга тайёрлайдиган техник воситаларни ишлаб чиқишнинг илмий-техник ечимлари” мавзусидаги техника фанлари бўйича фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.01 рақамли Илмий Кенгашнинг 2020 йил 10 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.

 

(Манзил: 100000, Тошкент, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй. Тел.: (+99871) 237-09-45, факс: (+99871) 237-38-79, e-mail: admin@tiiame.uz).