2020/2021 ўқув йили қабули учун магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

Давлат олий таълим муассасаларининг магистратурасига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун magistr.edu.uz (http://magistr.edu.uz/) -  онлайн ариза топшириш тизимидан рўйхатдан ўтган, бироқ, олий таълим муассасалари томонидан текширув натижаси бўйича турли сабабларга кўра АРИЗАЛАРИ РАД ЭТИЛГАН  абитуриентларга ҳужжатларидаги мавжуд камчиликларни жорий йилнинг 4 август куни соат 11.00 дан 6 август куни соат 11.00 га қадар қайта таҳрирлашлари учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан имконият яратилади.

⚠️Ушбу вақт давомида камчиликларни тўлиқ бартараф этмаган абитуриентларнинг аризалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда улар кириш имтиҳонларига киритилмайди.