Институт профессор-ўқитувчиларининг 2018/2019 ўқув йили якуни бўйича фаолияти ўрганилади
Институт профессор-ўқитувчиларининг 2018/2019 ўқув йили якуни бўйича ўқув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот, “устоз-шогирд” ва бошқа соҳаларда олиб борган ишлари 110-баллик мезон асосида 2019 йилнинг 20 июнь-10 июль кунлари баҳоланиши эълон қилинади.
Профессор-ўқитувчиларнинг йил якуни бўйича фаолиятини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 20-сон қарори билан тасдиқланган мезон асосида олиб борилади.