Омма мухокамасига тақдим этилган "ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН О НАУКЕ" қонун лойихасига ўз фикрингизни билдиринг!
Хурматли устозлар, олимлар!
Янги чиқаётган ва қайта тахрирланаётган Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари оммага тахлил қилиш ва фикрларни билдириш учун мухокамага қўйиб борилмоқда.
Шунинг учун сизларнинг эътиборларингизга мухокама учун https://regulation.gov.uz/uz/documents/2102 сайтга жойлаштирилган "ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН О НАУКЕ" (ёки 3-компютер/хар хил хужжатлар/Т.Султанов хужжатлар папкасида ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН О НАУКЕ.doc файл) қонун лойихасига ТИКХММИ олимларининг фикрларини билиш ва таклифларини олиш учун институт рахбари Ўктам Пардаевичнинг мурожаатини тақдим этмоқдаман.
https://regulation.gov.uz/uz/documents/2102 сайтга кириб ёки хатга илова қилинаётган "ЗАКОН РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН О НАУКЕ.doc" файли билан танишиб, 17 март куни соат 12.00да (вақти ўзгарса қўшимча хабар берилади) ректоратнинг яшил мажлислар залида ушбу масала бўйича фикр ва мулохазаларингиз билан (қоғоз ва электрон варианти билан) қатнашишингизни сўраймиз.