20 февраль соат 14:00 да 4 залда (PhD) доктори илмий даражасини берувчи илмий семинар йиғилиши

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSс 27.06.2017.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги 05.09.07-Гидравлика ва мухандислик гидрологияси ихтисослиги бўйича Илмий Семинар

 

2018 йил 20 февраль соат 14:00 да 4 залда 05.09.07 – “Гидравлика ва мухандислик гидрологияси” ихтисослиги, техника фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори илмий даражасини берувчи Илмий Семинар йиғилиши бўлиб ўтади.

КУН ТАРТИБИ

1. Хидиров Санъатжон Кучқоровичнинг 05.09.07 – “Гидравлика ва мухандислик гидрологияси” ихтисослиги бўйича “Сув чиқариш иншоотлари пастки бьефлари мустаҳкамлаш элементларига оқимнинг гидродинамик таъсири” мавзусида техника фанлари бўйича фалсафа докторлик диссертация (PhD) иши муҳокамаси.