"Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари" мавзусидаги докторлик диссертацияси ҳамда
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги DSc.27.06.2017.I.10.03 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарда 08.00.04-"Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти" ихтисослиги бўйича Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти мустақил изланувчиси Алтиев Абдурашид Султановичнинг "Ер ресурсларидан фойдаланиш тизимини эркинлаштиришнинг иқтисодий механизмини такомиллаштириш йўналишлари" мавзусидаги докторлик диссертацияси (DSc) ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти мустақил изланувчиси Искандаров Санжарбек Турсунбековичнинг "Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш шароитида сабзавотчилик тармоғи самарадорлигини ошириш" мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияларининг муҳокамаси бўлади.
Илмий семинар йиғилиши 2018 йил 28 февраль куни соат 14:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Илмий Кенгаш зали (Б-бино 105-хона)да бўлиб ўтади.
Барча хоҳловчиларни таклиф этамиз.