2022 йил учун таянч докторантура, докторантура, мақсадли докторантура ва стажёр-тадқиқотчиси ҳамда мустақил изланувчиликка ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти
қуйидаги ихтисосликлар бўйича 2022 йил учун таянч докторантура, докторантура, мақсадли докторантура ва стажёр-тадқиқотчиси ҳамда мустақил изланувчиликка
қабул эълон қилади:
таянч докторантура, докторанТура, МАҚСАДЛИ ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА ВА СТАЖЁР-ТАДҚИҚОТЧИга:
(ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиш учун)
Т/р |
Ихтисослик шифри ва номи |
2022 йил учун ажратилган квоталар сони |
|||
Таянч докторантура |
Докторан тура |
Мақсадли таянч докторантура |
Стажёр- тадқиқо тчи |
||
1 |
01.02.04-Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси |
2 |
|
|
1 |
2 |
05.01.06-Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари |
3 |
|
|
1 |
3 |
05.05.07-Қишлоқ хўжалигида электр технологиялар ва электр ускуналар |
5 |
|
2 |
1 |
4 |
05.07.01-Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш |
8 |
|
1 |
1 |
5 |
05.09.06-Гидротехника ва мелиорация қурилиши |
5 |
1 |
1 |
1 |
6 |
05.09.07-Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси |
5 |
1 |
1 |
1 |
7 |
05.01.08-Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш |
3 |
|
|
1 |
8 |
06.01.02-Мелиорация ва суғорма деқончилик |
8 |
1 |
1 |
1 |
9 |
06.01.10-Ер тузилиши, кадастр ва ер мониторинги |
4 |
1 |
|
|
10 |
07.00.01-Ўзбекистон тарихи |
1 |
|
|
|
11 |
08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти |
4 |
1 |
|
|
12 |
09.00.04-Ижтимоий фалсафа |
2 |
|
|
|
13 |
11.00.05-Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табий ресурслардан оқилона фойдаланиш |
3 |
1 |
|
|
14 |
11.00.07-Геоинформатика |
4 |
|
|
|
16 |
13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси |
3 |
|
|
|
Жами |
60 |
6 |
6 |
8 |
Талаб қилинадиган ҳужжатлар:
Таянч докторантура, мақсадли таянч докторантура,стажёр-тадқиқотчига:
- қисқача биографик маълумотнома;
- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари (фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий натижалар, шу жумладан илмий журналларда чоп этилган камида битта мақола ҳамда тегишли йўналишлар бўйича иккитадан кам бўлмаган илмий ишлар тўпламларига киритилган маъруза тезисларига эга бўлган ишлар такдим этилади)
Докторантурага:
-ариза;
-қисқача биографик маълумотнома;
-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
-тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
-нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари ( фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси ёхуд уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришган, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақола ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлган ишлар такдим этилади).
Мустақил изланувчиликка:
-қисқача биографик маълумотнома;
-меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
-илмий ишлар рўйхати ва уларнинг нусхаси;
-фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчи сифатида расмийлаштириш учун фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) дипломи ёки хорижда олинган унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар дипломи нусхаси;
-иш жойидан тавсифнома.
Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябрига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Қори-Ниёзий кўчаси, 39.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти, Илмий - тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими.
Маълумот учун телефонлар: (8-371) 237-09-46, 237-19-61.