ЮНЕСКО/Польша Республикаси ҳукуматининг муҳандислик соҳасидаги стипендиялар танловини эълон қилади
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссиясининг 2019 йил 18 мартдаги 067/19-сонли хатига асосан, ЮНЕСКО/Польша Республикаси ҳукуматининг муҳандислик соҳасидаги 2019 йил учун стипендиялар танловини эълон қилганлигини маълум қилмоқчимиз.
Мазкур стипендияларнинг асосий мақсади ривожланаётган мамлакатларда муҳандислик соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ёш мутаҳассисларни қўллаб-қувватлашдир. Танловда танлаб олинган номзодлар Польша Республикасида олти ой давомида қуйидаги соҳалар бўйича ўқиб, малака ошириш имкониятига эга бўладилар:
- Биотиббиёт мутаҳассислиги;
- Қурилиш ва транспорт мутаҳассислиги;
- Тупроқшунослик ва атроф-муҳит;
- Атроф –муҳит муҳандислиги, кончилик ва энергия;
- Материалшунослик;
- Механика муҳандислиги;
- Социология фанлари.
Танловга ҳужжатлар жорий йилнинг 22 апрель кунига қадар ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия томонидан қабул қилинади.
Маълумот учун: 71 267-05-42, 71 267-05 61 ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия котиби.
Танлов шартлари ва ариза шакллари илова қилинади. 87-03-1078 pdf