ТИҚХММИ талаба ва магистрантлари диққатига!

IELTS ёки TOEFL сертификатига эга бўлган, шунингдек, яқин кунларда сертификат олиши кутилаётган талаба ва магистрантлар жорий йилнинг  31-январига қадар институтнинг Халқаро алоқалар бўлимида рўйхатдан ўтишлари сўралади.

Бундан асосий кўзланаётган мақсад – уларни халқаро грант ва лойиҳалар, конференция ва семинарлар, шунингдек институтимизда хорижий профессор-о'қитувчилар томонидан о'тиладиган маъруза ва семинарларга кенг жалб этиш ҳамда бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, кўмаклашишдан  иборат.

Бу орқали мазкур талабалар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

  • халқаро лойиҳа ва грантларда иштирок этиш;
  • инглиз тилидаги билимларни янада ошириш;
  • институтга ташриф буюраётган чет эллик меҳмонлар билан мулоқот қилиш;
  • халқаро тадбирларда иштирок этиш ва бу орқали илмий салоҳиятни янада ошириш.

 

Халқаро алоқалар бо'лими (9 қаватли бинонинг 3 қавати)

Тел: 2370987