Европа Иттифоқи комиссиясида стажировка ўташ ҳамда Белгия, Нидерлания давлатларида магистратура босқичида таълим олиш имконятлари

Science@Leuven дастури: Ушбу дастур Белгиянинг Leuven университети  аниқ фанлар факультетида ўқишни истаган хорижий талабалар учун мўлжалланган бўлиб, стипендияга эга бўлиш учун талабалар магистратура йўналишининг аниқ фанлар факультетига ҳужжатларини топширишлари керак.

Мазкур дастур бўйича аризалар 15.02.2018 муддатга қадар қабул қилинади.

Ушбу дастур бўйича батафсил маълумотларни қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин:

https://www.kuleuven.be/english/application/instructions.  

Twente университетининг стипендия дастури: Стипендия иқтидорли талабаларга ажратилган бўлиб, у мазкур университетнинг магистратура мутахассислигига қабул қилингандан сўнг ажратилади.

Ушбу дастур бўйича батафсил маълумотларни қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин:

https://www.utwente.nl/en/education/scholarship-firider/university-of-twente-scholarship-application

Мазкур дастур бўйича аризалар 01.02.2018 муддатига қадар қабул қилинади.

 

Европа комиссиясининг таълим дастури: Европа комиссияси томонидан ОТМ битирувчилари учун 3 ойдан 5 ойгача муддатга мўлжалланган стажировка ўташни таклиф этади.

Ушбу дастур бўйича батафсил маълумотларни қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин:

 https://ec.europa.eu/stages/home_en

Мазкур дастур бўйича аризалар 31.01.2018 муддатгача  қабул қилинади.

 

Европа Иттифоқининг ижтимоий ва иқтисодий қўмитасида амалиёт ўташ дастури: иқтидорли битирувчиларни йилига  икки марта Европа Иттифоқининг ижтимоий ва иқтисодий қўмитасида амалиёт ўташ учун 5 ойлик стажировка курси таклиф этилади.   

Ушбу дастур бўйича батафсил маълумотларни қуйидаги веб-саҳифадан олишингиз мумкин:

https://www.eesc.europa.eu/en/work-with-us/traineerships/short-term-traineerships. Мазкур дастур бўйича аризалар 31.03.2018 муддатгача  қабул қилинади.