Ўзбекистонда мавзули карталарни яратиш тарих, назария ва амалиёт
Картография давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси ва “Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўртасида тасдиқланган шартномага асосан ТИҚХММИ Ер ресурсларини бошқариш факультетининг “Геодезия ва геоинформатика” йўналиши 3 босқич 1 гуруҳ талабаларига “5+1” дастури асосида 27 февраль санасида “Рақамли картага қўйиладиган талаблар” мавзусида амалий машғулот дарси ўтказилди. Амалий машғулот корхонанинг “Электрон картография ва дизайн” бўлими карта маьлумотларини бўлиш муҳандиси Н.Усмонова ва кафедра доценти С.Абдурахмонов ҳамда ассисент З.Абдураҳмоновлар томонидан олиб борилди.
Бундан ташқари талабаларга корхона фаолияти тўғрисида батафсил маълумот бериш учун ходимлар бўлими бошлиғи Н.Нозимов томонидан корхонадаги иш ўринлари, корхонада фаолият юритиш учун талабаларга қўйиладиган билим, кўникма ва тажрибалар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Машғулотлар қизиқарли савол жавобларга бой тарзда олиб борилди. Талабалар электрон карталарни яратиш бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти в.б. Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич маълумоти
ТИҚХММИ матбуот хизмати