Тошкент архитектура-қурилиш институтида  “Стартаплар” бўйича давра суҳбатини ТИҚХММИ  ўқитувчиси ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари”га биноан институтимиз ахборот ресурслари марказида “Стартаплар” бўйича давра суҳбати бўлиб ўтади.   Давра суҳбатида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти докторанти Э.Озодов, Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи Г.Фарманкулова ва ҳодим У.Кдирбаев, барча факультет деканлари,  Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш кафедра мудири А.Турдиев ҳамда профессор ўқитувчилар, иқтидорли талабалар қатнашди.

Давра суҳбатини Иқтисодиёт ва кўчмас мулкни бошқариш кафедра мудири А.Турдиев очиб берди ва Э.Озодов “Стартаплар” бўйича ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва тадбиркорларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш, илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтиришга қаратилган ишлар хақида айтиб ўтди. Давра суҳбати қизиқарли бўлиб ўтди. Иқтидорли талабалар “Стартаплар” бўйича кенгроқ маълумотларга эга бўлишди ва ўзлари тушунмаган саволларига жавоблар олишди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати