Зиёратнинг зиёси

Талабалар онг-у тафаккурининг ривожида ўзи ўқиган ва эшитган маълумотларидан ташқари ўзи кўриб хулоса чиқазган ҳолатларнинг ўрни бўлакча. Ҳар бир инсоннинг ўз умри мобайнида етказган манфаати боис халқининг тарихий тақдирида муҳим ўрин тутиши хайрликдир. Тарихий сиймолар, давлат арбобларининг  барҳаётлик белгиси ҳам шунда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, “Гидромелиоратсия” факултети, “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши, 1-босқич, 102-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Ш.Ҳ.Мардийев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғанийевич Каримов хотирасини ёд этиб, “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа”га ташриф буюришди.  Ташриф давомида Биринчи Президентимиз монументи пойига гул қўйилиб, улуғ инсоннинг беқиёс хизматлари акс эттирилган фотосуратлар, видеолавҳалар талабаларда катта қизиқиш уйғотди.

“Ирригация ва мелиорация” кафедраси ассистенти Ш.Ҳ.Мардийев маълумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов