“ҚОВОҚ САЙЛИ”

Жамоанинг бир дастурхон атрофига жамулжам бўлиши ва унга сабабчи бўлган мусобақавий дастур ёхуд байрам ва сайллар инсонга олам-олам хурсандчилик бахш этишини яхши биламиз. Сайлнинг маърифий жиҳати талабаларнинг мавзу юзасидан кўпроқ билим олиши билан ҳам характерланади. Қовоқ сайлига йиғилганлар ана шу жиҳатлардан бебаҳра қолишмади.

 ТИҚХММИ “Гидромелиорatsiя” факультетида факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “ҚОВОҚ САЙЛИ” байрами тадбири иштирокчилар ҳаётида бир умрга унутилмас завқ-у шавқ бахш этганлигини таъкидлаб ўтиши ўринлидир.

Унда ГМ факультети декани А.Фатхуллаев, ГМ факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини Х.Тўйчиев, “ПП ва ЎМ” кафедраси мудири М.Х.Байбаева, ПП ва ЎМ” кафедраси ассистенти Н.Холиқова, Ёшлар иттифоқи б.т. фаоллари, 75 нафар биринчи курс талабалари иштирок этишди.

Меҳмон сифатида ТИҚХММИ ректори Ў.П.Умурзаков, молия-иқтисод ишлари бўйича проректор Б.У.Хасанов, Низомий номидаги ТДПУ “Ибн Сино саломатлик ва маърифат” маркази раҳбари С.О.Сафарова, А.Навоий номидаги “Ўзбек тили ва адабиёти” университети Хотин-қизлар қўмитаси раиси Б.Ж.Хасанова, ГИМ факультети ХҚҚ БТ раиси М. Мухаммадиеваларнинг иштироклари барчани қувончига қувонч қўшди.

“Қовоқ сайли” байрами 2017 йил 15 декабр куни Г-бинонинг 3-маъруза залида соат 1500 да бошланди.

Байрам бошловчиси К. Жуманазарова байрам меҳмонлари, ҳайъат аъзолари ва қатнашчилар билан таништириб, байрамни очиш учун “Гидромелиорatsiя” факультети декани А.Фатхуллаевга сўз берди. Декан меҳмонлар ва талаба-ёшларга байрамнинг мазмун — моҳиятини таништириб ўтдилар.

Сўнг сўз факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Д.Мадазизовага берилди. У талабаларга куз-қиш мавсуми ўзига хос хусусиятларга эгалиги, йилнинг бу пайтида қовоқ сабзавоти жуда кенг истеъмол қилиниши, унинг соғлиққа фойдали бўлган томонлари тўғрисида маълумот берди.

 Шундан сўнг, учала гуруҳнинг дастур бўйича чиқишлари томоша қилинди. Қовоқ тўғрисидаги маълумотлар, қовоқдан тайёрланган таомлар намойиши, деворий газета ва бадиий чиқишлар меҳмонлар ва талабалар томонидан яхши қабул қилинди.

Куз кунлари барчамизнинг хонадонимиз меҳмони қовоқ бўлади. Қовоқ клетчатка (ични юмшатувчи модда)га бой маҳсулотдир. Шунинг учун ҳам у ошқозон деворини ғазаблантирмайди. У мунтазам истеъмол қилиб турилса, ич қотишидан холи бўлинади. Озиш учун ҳам қовоқ фойдали. 

Қовоқ шарбати сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, бўйрак ва юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Қовоқ темир моддасига бой. Қовоқ шарбатини қуйидаги ҳолатларда истеъмол қилса бўлади: уйқусизлик, семириш, шамоллаш, юрак-томир касаллиги. Байрам сўнгида ҳайъат раиси С.Сафарова балларни эълон қилиб, гуруҳларнинг ўринларини белгилаб берди. 1-ўринга Тефаль, 2 та 2-нчи ўринга чойнак ва дипломлар берилди.

Факультет декани А.Фатхуллаев барча қатнашчиларни қутлаб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик учун совғалар тарқатдилар.

Байрам жуда сермазмун ва жозибали тарзда ўтди.

 

Факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси  Д.Р.Мадазизова ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов