Илмий фаолият ҳисоботи

Шу йилнинг 31-январь куни В бино 603-хонада "5А3010201-Электр таъминот(сув хўжалигида)" мутахассислиги 1-босқич магистрантларининг шахсий календар иш режасида кўрсатилган ишларни бажариш бўйича 2019-2020 ўқув йилининг I семестри давомида амалга оширган ишлари бўйича топширган ҳисоботининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ушбу илмий фаолият ҳисоботида 118(узб),119(рус)-гуруҳ магистрантлари ўзларининг шахсий календар иш режасида белгиланган илмий фаолиятни бажариш юзасидан тайёрлаган тақдимотлари кафедра профессор-ўқитувчилари ва магистратура талабаларининг илмий раҳбарлари иштирокида эшитилди. Тақдимот давомида кафедра профессор-ўқитувчилари  ҳар бир магистрант тақдимоти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга қониқарли жавоб олишди. Ҳисобот сўнгида тақдимотдаги камчиликлар айтиб ўтилди ва уларни тўғрилашларга тавсиялар берилди ҳамда комиссия аъзолари томонидан тегишли тартибда баҳоланди.

 ЭТваҚТЭМ кафедраси лаборанти Абдуғаниев Н. ахбороти

Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов