“Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандисларин институти ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 56-сонли умумтаълим мактабида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб – қуватлаш учун ҳамкорликни ташкил этиш бўйича йўл харитасига асосан “Гидромелиорация” факультети “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси мудири т.ф.д., профессор А.Арифжанов бошчилигида бир гуруҳ профессор-ўқитивчилари 56-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрдилар.
Мактаб директори “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчиларини мамнуният билан кутиб олиб, мактабда ўқувчиларга яратилган шарт – шароитлар билан таништирди. Шундан сўнг “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессор-ўқитувчилари бу йил олийгоҳга ҳужжат топширишни мўлжаллаётган 11 синф ўқувчилари билан мулоқот ва очиқ дарс ташкил этдилар.
Маърузада кафедра мудири, профессор А.Арифжанов муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб хизмат қилиши лозим» деган гапларини яна бир бор келтириб ўтдилар.
Кафедра доценти Л.Самиев “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси қошида ташкил этилган “Эврика” ва “Hydroleaders” иқтидорли талабалар клублари фаолияти, сув хўжалигини рақамлаштириш ва амалий технологиялар борасида тақдимот қилди. Тақдимотдан сўнг ўқувчилар ўртасида қизиқарли танлов ташкил этилиб, танлов ғолиблари кафедранинг эсдалик совғалари – бадий адабиётлар билан тақдирландилар. Юқори савияда ташкил этилган ушбу мулоқот ва очиқ дарсларсўнггида барча ўқувчиларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига экскурсияга таклиф қилинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати