Коррупцияга қарши кураш
"Коррупцияга қарши кураш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари" бугунги кунда долзарб мавзудир. Айни пайтда жамиятнинг оғриқли нуқтаси ҳам шундадир. Бугун "Ер ресурсларини бошқариш" факультети маърузалар залида факультет декани Ш.Нарбаев ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳ.Эшова ташаббуси билан Коррупция жамият ривожига ғов бўлаётган бало, иллат" мавзусида факультетимиз профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида тадбир ўтказилди. Унда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлим бошлиғи Ҳайдаров Зуҳриддин, факультет декани Шарофиддин Нарбаев Кенгашович, профессор-ўқитувчилар Алтиев Абдурашид Султонович ҳамда давлат кадастрлари кафедраси мудири Қосимжон Рахмоновлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Улар коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш барча давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда молиявий муассасаларнинг устувор вазифаси бўлмоғи лозим.
Президентимиз "Коррупция жамият ривожига ғов бўлаётган бало, иллат" эканини эслатарканлар, бу мудҳиш иллатни қандай йўл билан илдизларини қуритиш мумкинлиги борасида ҳаммамизга топшириқ ва таклифлар бераётганлари ҳам масаланинг жиддийлигини, бу жамиятимиз учун катта хавф эканлигини билдиради. Шунингдек, мамлакатимиз таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилган. Коррупцияга қарши курашиш борасида жорий йилда таълим соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва йўл қўйилган камчиликлар, бўйича маълумотлар берилди. Хуллас, жамиятнинг чиришига, емирилишига юз тутадиган эрозияга ўхшаш бу иллатни таг томири билан қирқиб ташлаш кераклиги тадбирда қайта-қайта эслатилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати