Истиқлол меъморига эҳтиром
Халқимизнинг чексиз меҳр-муҳаббатини қозонган Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов тинчлик, барқарорлик, фаровонлик, тараққиёт ва маънавий юксалиш раҳнамоси ва ташаббускори сифатида қалбларимизда абадий қолдилар. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидротехника қурилиши” факультетининг декан ўринбосарлари А.И.Азимов, С.Б.Рўзиев ва “НваҚМ” кафедраси ассистенти И.Ҳазратқулов мураббийлик гуруҳлари 1-курс 103, 108 ҳамда 109 гуруҳлар талабалари билан 2021 йил 29 январь куни “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуаси”га боришди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватан Мустақиллиги, эл-юрт равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари акс этган кўргазма қалбларда Ватанга муҳаббат ҳиссини янада чуқурлаштирди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати