Муқаддас хотира

Жорий йининг 30 январь куни мамлакатимизнинг биринчи Президенинг туғилган куни муносабати билан "Ер ресурсларини бошқариш" факультетларининг гуруҳ мураббийлари гуруҳи талаба-ёшлари ҳамда факультет ёшлар иттифоқи фаоллари Оқсарой қароргоҳида, саёҳат уюштиришди. Улар Президентимиз ҳайкали пойига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтирди. Биринчи Президентимиз фаолият юритган масканни зиёрат қилиш бизга ўзгача ғурур, ёрқин таассурот бахш этди, – дейди факультетимиз фаол ташаббускор талаба-ёшлари. – Ислом Каримовнинг халқимиз, давлатимизнинг эртанги куни, ёруғ келажагини қуришдек машаққатли фаолияти шу гўшада ўтган.

Бу ерда Биринчи Президентимизнинг "Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмас ва ҳеч қачон кам бўлмайди" деган сўзлари жаранглаб тургандай, гўё. Талаба-ёшларимиз мажмуанинг ташкил этилиш тарихи, бугунги фаолияти билан танишди. "Ер ресурслари бошқариш" факультетининг профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов музейига саёҳат уюштирилди. Саёҳат мобайнида профессор-ўқитувчиларимиз суратлардаги лавхаларни томоша қилишди. Монументларнинг ҳар бир қисми эътибор билан ясалганлигидан худди улар билан ёнма-ён тургандек чексиз хурсанд бўлдилар.

ТИҚХММИ матбуот хизмати