Қобилятни аниқлаш сўровномаси

30-январь куни институт психологи М. К. Мухамедова ЕРБ факультети 1-курс талабаларидан Г.Ю. Айзенкнинг 80 та саволдан иборат қобилиятни аниқлашга мўлжалланган сўровнома ўтказди. Факультет декани Ш. Нoрбаев талабаларга   сўровнома орқали иштирокчиларнинг қобилиятлари ва уларнинг қизиқиш йўналишлари аниқланиб керакли тўгаракларга жалб этиш мумкинлиги тўғрисида сўз юритди ва сидқидилдан барча талабалар сўровномада фаол иштирок этишлари кераклигини айтиб ўтди. Сўровномани ўтказишда институт психологи М.К. Мухамедовага барча факультет раҳбарлари, жумладан Сайфиддин Шарипов, Ҳуррият Эшовалар яқиндан ёрдам беришди. 

ТИҚХММИ матбуот хизмати