Aлоқа тарихига бир назар
Бугун ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчиси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган. Шу сабабдан ҳам юртимизнинг барча ҳудудларида бу ташаббус доирасида кўплаб амалий ишлар қилинмоқда. Бу борада институтимизда ҳам кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Ахборот-коммуникация технологиялари тўғрисида яхши билимга эга бўлишда бу соҳанинг бугунги кунгача бўлган ривожланиш тарихини билиш албатта фойдадан ҳоли бўлмайди.
«Ирригация ва мелиорация» кафедраси доценти Адҳам Маматалиев раҳбарлигида, «Сув хўжалиги ва мелиорация» таълим йўналиши 402-гуруҳ талабалари Тошкент шаҳридаги Алоқа тарихи музейига ташрифни амалга оширдилар. Ташрифдан мақсад талабаларни ахборот-коммуникация соҳасининг пайдо бўлиши, ривожланиши тарихи билан таништириш, бу соҳадаги тасаввурларини бойитишдан иборат эди.
Aлоқа тарихи музейи 2009 йил 24 октабрда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, Ўзбекистон алоқа соҳасининг ривожланиш босқичларини экспозицияларда гавдалантирган. Музей почта алоқасининг ривожланиши, телеграф, телефон алоқаси, радио ва телевидение, мобил алоқа ва соҳанинг мустақиллик йилларидаги ривожланиши бўлимларидан иборат бўлиб, талабалар музей экспонатларини мароқ билан томоша қилдилар. Бу ташриф талабаларда катта таассуротлар қолдирди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати