Муаммоли маъруза
“Гидромелиорация” факультети “Ирригация ва мелиорация” кафедраси профессор-ўқитувчилари А.Маматалиев, Ш.Ботиров ва Д.Юлчиевлар ташаббуси билан 2021 йил 26 февраль куни 5450200-“Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналишининг 4 курс 402, 403, 405-гуруҳ талабалари учун институтимизнинг 1-маърузалар залида муаммоли маъруза ташкил этилди. Муаммоли маърузага Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти” илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Уразкелдиев Абдувохид Бахтиёрович ташриф буюрди.
Муаммоли маъруза давомида Республикамизда Сув тежовчи технологияларни кенгайтириш, мамлакатимизда қўлланилаётган сув тежовчи технологиялар, сув тежовчи технологиялар жорий қилинган майдонларнинг иқтисодий самарадорлиги, томчилатиб суғориш технологияларини жорий қилишда давлат томонидан берилаётган имтиёзлар, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва уларга берилаётган имтиёзлар бўйича хорижий давлатлар тажрибаси, сув тежовчи суғориш технологияларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ҳамда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг фаолияти ҳақида маълумотлар талабалар эътиборига етказилди. Маъруза жуда қизғин ва савол-жавоблар билан ўтди. Тадбир талабаларда катта қизиқиш уйғотиб, бу каби тадбирларни кўпроқ ташкил этиш ва талабаларга илмий фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни кенгроқ тушунтириш айтиб ўтилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати