Шахмат ва шашка ғолиблари

Спортнинг асосий турлари жисмоний ҳаракатга қурилган бўлса, баъзилари интеллектуал моҳиятга эга. Шахмат, шашка ақл гимнастикаси сифатида эътироф этилади. 2021-йил 26-февраль куни 4-Талабалар турар жойидаги Ахборот-ресурс марказининг филиалида кутубхоначи Д. Собирова ва М. Назаровалар бошчилигида талаба ёшлар ўртасида спортнинг “Шахмат ва шашка” турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Ушбу мусобақада ТТЖда яшовчи барча факультет талабалари иштирок этиб, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Тадбирда “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси мудири М. Норқобилов ва талабалардан Н. Сарсенов, Ш. Исматуллаев, М. Абдуллаева, А. Абилкасинова, Ф.Турдиалиева, Ш. Зиёдов, Ш. Суюнов, Ҳ. Боймуродов, Э. Асадов, Ф. Равшанов, А.Ғуломжонов, Х.Уролов, Т.Эшниёзов, Х.Ибрахимовлар иштирок этдилар. Шахмат бўйича фахрли биринчи ўринни ҚХМ факультети 103-гуруҳ талабаси Е.Асадов, иккинчи ўринни ҚХМ факультети магистратура 103-гуруҳ талабаси Ф. Равшанов, учинчи ўринни ҚСХЭТ факультети 103-гуруҳ талабаси Ш. Исматуллаев, спортнинг шашка тури бўйича биринчи ўринни СХТЭБ факультети 104-гуруҳ талабаси  Ф. Турдиалиева, иккинчи ўринни СХТЭБ факультети 206-гуруҳ талабаси М. Абдуллаева, учинчи ўринни ГМ факультети 112-гуруҳ талабаси А. Абилкасиновалар эгалладилар. Тадбир сўнгида барча ғолиб иштирокчиларга фахрий ёрлиқ ва медаллар тақдим этилди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати