Инновацион ташаббуснинг тантанаси

Олдин хабар қилганимиздек, ёш олим Р.Ф.Салаходжаев фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация ёзмасдан ТИҚХММИ ҳузуридаги DSc.03/30.01.2020.I.10.03 рақамли илмий кенгашнинг 2021 йил 17 февралдаги мажлисида чоп этган илмий мақолалари бўйича «Қишлоқ хўжалигида табиий-иқлим ресурсларини бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишда инсон ва ижтимоий капиталнинг роли» мавзусида тайёрлаган тақдимоти натижаларига кўра Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш унга иқтисодиёт фанлари бўйича  фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини беришга қарор қилганди.

Республикада биринчилардан бўлиб Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 08.00.04-Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ихтисослигининг 2-йил таянч докторанти Салаходжаев Рауфхон Фарходхонович  и.ф.д., профессор Ў.Умурзаковнинг илмий раҳбарлигида бажарганди.

Бугун ректорат кенгашида ёш олимга тантанали суратда диплом топширилди. Институт ректори, профессор Ў. Умурзаков фалсафа доктори (PhD) дипломини Р. Салаходжаевга топширар экан, кейинги илмий фаолиятида ҳам омадлар ёр бўлишини тилай туриб, барчани фасллар келинчаги Баҳорнинг илк куни билан қутлади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати