Аждодларга эҳтиром рамзи

Тошкент шаҳрида жойлашган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи мустабид тузум даврида зулм ва тажовуз қурбони бўлган минглаб ватандошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бундай мўтабар масканларни зиёрат қилиш киши руҳини поклайди, эзгуликнинг абадий экани ҳақида мушоҳада қилишга ундайди. Бугун "Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари" кафедрасинингининг 1-курс талабалари "Шаҳидлар хотираси" майдони ҳамда "Қатағон қурбонлари" музейига ташриф буюришди.

Айни чоғда шундай зиёратгоҳлар ва қадамжолар бугунги тинч ва хотиржам ҳаёт, тўкинлик ва фаровонликка қандай оғир йўқотишлар, синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни ёш авлодга англатадиган, уларнинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғоясини янада чуққуроқ сингдиришга хизмат қиладиган маънавият ва маърифат ўчоқларидир.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати