Ёшларни илмий салоҳиятини ошириш
“Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси талабаларни илмий янгиликлар ва бу борада амалга оширилаётган илмий ишлар, инновациялар билан таништиришни ўз олдига мақсад қилиб олган. Аньанавий тарзда инновацион янгиликлар билан таништириш мақсадида “Муаммоли марузалар” ташкил қилинмоқда. Бу маърузага талабаларнинг қизиқишини инобатга олиб “Ирригация сув муаммолари илмий тадқиқот институти” илмий ходими Самандар Гаппаров таклиф қилинди.
“Гидромелиорация” факултети 4-курс талабаларига “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва пахта хом ашёсини етиштиришда бажариладиган агротехник тадбирлар” тўғрисида маьлумот берилди. Суҳбат қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда давом қилди. Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича агротехник тадбирлар тўғрисида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Учрашув савол-жавоб тариқасида бўлиб ўтди. Бундай тадбирлар кафедрамизда аньанавий тарзда давом қилмоқда.
ГМТФ кафедраси стажёр ўқитувчиси М.Рустамова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати