Амалиёт инновацион ғояларнинг асосий элчиси
“Ирригация ва мелиорация” ҳамда “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси профессор-ўқитувчилари: проф.Матякубов Б.Ш, проф. Исаев С.Х., доц.Ботиров Ш.Ч., асс.Юлчиев Д.Г., Гадоев Н.М., ст.тад.Маликов Э.Н. ҳамда 1-курс магистранти Усманов М.Р.лар Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида ИЗ-2020052525-сонли “Сирдарё вилоятининг табиий офат юз берган суғориладиган майдонларида автоматлаштирилган-рақамли технологияларга асосланган “дала-суғориш технологияси-суғориш тизими” Smart технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги” билан тузилган инновацион грант шартнома асосидаги 2021 йил иш дастурида кўрсатилган дала тажриба ишларининг вегетация даври бошидаги ишлар амалга оширилди.
Жумладан, тажриба ишлари олиб бориладиган дала танлаб олинди, тупроқ кесмаси тайёрланди ва тупроқ кесими қатлами чуқурлигининг ўзгариши белгиланиб олинди. Шунингдек, морфологик тавсифлар ёзиб, Качинский услубида тупроқ механик таркибини аниқлаш бўйича намуналар олинди.
Шу билан бирга, тажриба даласидаги тупроқнинг дала нам сиғими ва сув ўтказувчанлиги аниқланди ҳамда келгусида бажариладиган ишлар тўлиқ режалаштирилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати