Соҳага оид маҳорат мактаби 

   "Ер ресурсларини бошқариш" факултети "Геодезия ва геоинформатика" кадедраси профессор-ўқитувчилари ва  "GEOINFROM ENGINEERS GROUP" МЧЖ билан биргаликда магистрлар ва 06.01.10-Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги таянч докторантларига замонавий геодезик инновацион технологияларини ўрганиш бўйича соҳага оид мастер-класс ташкил етилди. Институтимиз ҳудудида ташкил этилган мастер-классда ишлаб чиқаришнинг юқори малакали мутахассислари ташриф буюришиб замонавий геодезик электрон тахеометрлардан фойдаланиш бўйича керакли маълумотлар беришди ва келажакда битирувчи ёшларни ташкилот мутахассислари биргаликда ишлашга ўз таклифларини айтишди.

ТИҚХММИ  матбуот хизмати