ТИҚХММИ Бухоро филиалида “коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусидаги тарғибот тадбири
Бухоро шаҳар прокурори 2-сектор раҳбари О.Наврўзов томонидан “Коррупция қарши курашиш-муҳим вазифа” мавзуси бўйича тарғибот тадбири Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали фаоллар залида ташкил етилди. Тадбирда филиал раҳбаряти, профессор-ўқитувчилар ва ишчи ходимлар иштирок этишди. Тадбирни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори, техника фанлари доктори профессор Имомов Шавкат Жахонович очиб берди ва сўзни О.Наврўзовга берди. Бухоро шаҳар прокрори тарғибот материаллари билан ўз маърузасини йиғилганлар эътиборига ҳавола этди.
Тадбирда давомида, давлат ва жамиятнинг ривожига, халқнинг адолатга бўлган ишончига жиддий путур етказадиган хавф – коррупсия хавфининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги ишлар Республикамизда изчиллик билан амалга оширилмоқдалигини, ушбу масалада, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёйевнинг Конституциямиз қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидланганидек, “Коррупцияга қарши курашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар қанчалик ҳаракат қилмасин, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу балога қарши самарали курашни ташкил ета олмаймиз. Бу иллат билан нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, балки ҳар бир жамоа жиддий курашиши керак. Шунинг учун ҳар бир давлат идорасида жамоатчилик томонидан назорат қилинадиган коррупсияга қарши курашиш бўйича ўз ички дастурлари бўлиши шарт” эканлиги таъкидланди.
Коррупциявий даромад-ҳаром даромад бўлиб, бу даромадлардаги тенгсизликни келтириб чиқаради ва кучайтиради. Коррупциянинг миллий хавфсизликка хатари шундаки, у кишиларда норозилик уйғотиб, жамиятдаги интизомий мувозанатга таҳдид солади. Шунингдек, коррупсия даромадларнинг порахўрлар қўлида тўпланишига олиб келади. Натижада, ўз соҳиби ишлаб топган даромаднинг порага айланган қисми яширин тарзда жамғарилади. Порахўр қўлида жамғарилган пул инвестицияга ҳам хизмат қилмайди. Энг ёмони бу аҳоли қўлидаги пул қолдиғини кўпайтиради ҳамда пул муомаласига ёхуд мамлакат монетар хавфсизлигига рахна солиши тушунтириб ўтилди. Шунингдек, Сектор раҳбари томонидан филиалнинг ҳар бир ходими билан бирма-бир суҳбат ўтказилди. Суҳбат жараёнида муаммо ва таклифлар тингланди, мазкур муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
ТИҚХММИ Бухоро филиали матбуот хизмати