Фуқаро мухофазаси институтидаги амалиёт
2020 йил 26 феврал куни “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси доцентлари Б.Б.Утепов ва Н.Қ.Ражабовлар томонидан “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультети “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” йўналиши 3-босқич 309-гуруҳ талабаларининг институтда олган назарий билимларини мустахкамлаш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фуқаро мухофазаси институтига амалий кўникмаларини шакллантириш мақсадида амалиётга олиб бордилар. Фуқаро мухофазаси институти томонидан бириктирилган ходим гурух талабаларга алохида машғулотлар ўтилди.
Талабалар институтда ташкил этилган музейда бўлдилар ва у ердаги мавжуд бўлган экспонатлар билан яқиндан танишдилар. Экспозиция марказида талабалар биноларнинг зилзилабардошлиги хақида маълумотларга эга бўлдилар ва эвакуатсия хақида маълумотларга эга бўлдилар, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва гурух талабалари симулияция марказида йиғилдилар ва 8-9 баллик зилзила содир бўлса қандай харакат қилиш бўйича кўникмаларини оширдилар. Фуқаро мухофазасида ўтказилган машғулотлар талабаларга қизиқарли ва эсда қоларди бўлди. “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси ходимлари ва талабалар томонидан Институт раҳбариятига ҳам ўз миннотдорчилигимизни билдирамиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати