Мураббийлар билан учрашув
“Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультетида 2020 йил 27 февраль куни институт мураббийлар Кенгаши раиси З.Исмаилова, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, факультет декани А.Исақов, факультет бош мураббийси Ў.Халиқназаров, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими услубчилари, мураббийлар Кенгаши котиби Х.Туйчиев ва факультет мураббийлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда институт мураббийлар Кенгаши раиси З. Исмаилова Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқ ва ҳайъат қарорларининг бажарилиши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар ҳамда институт Илмий Кенгаши қарорлари бажарилишининг таҳлили тўғрисида маълумот бериб ўтди. Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров мураббийларининг иш жараёнидаги муаммолари, тажрибалари, олиб борилаётган иш услублари ва натижалари мураббийлик ишларини такомиллаштириш юзасидан бир қанча таклифлар бўйича суҳбат ўтказилди.
Факультет декани А.Исақов барча мураббийларга гуруҳларда олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдириб талабалар билан янада кўпроқ ишлаш кераклиги бўйича таъкидлаб ўтди. Учрашув жараёнида мураббийлар томонидан саволлар, фикрлар, таклифлар билдирилди. Уларга Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи З.Хайдаров, институт бош мураббийси З.Исмаиловалар етарлича жавоб бердилар.
ТИҚХММИ матбуот хизмати