«Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади»
Бугунги кунда таълимга айниқса, мактабларда таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, ўтилаётган фанлар сифатини, ўқитувчилар салоҳиятини ҳар томонлама ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга бўлган эътибор бугун ҳар қачонгиданда муҳим вазифа ҳисобланади. Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28 йиллигига бағишланган байрам табригида “«Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади», деган ғоя асосида умуммиллий таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилишга мисли кўрилмаган эътибор қаратилмоқда. Илм-фан, маданият ва санъат, адабиёт, спорт соҳаларини ривожлантириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг, айниқса, қизларимизнинг истеъдод ва қобилиятини рўёбга чиқариш борасида ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Буларнинг барчаси юртимизда Учинчи Ренессанс–миллий тараққиётимизнинг янги даври пойдеворини яратишга хизмат қилади”- дея таъкидлагандилар.
Ушбу сўзлар ҳозирда шу юртга дахлдорлик ҳисси билан яшаётган ҳар бир фуқарога дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Жорий йил 1 март куни куни, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими ташаббуси билан пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 70-мактабда институтимизнинг иқтидорли талабалари ҳамда фаол ходимлари иштирокида бошланғич синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашувда яқинда Президент стипендияси совриндори бўлган Д. Акбаров, иқтидорли талабаларнинг илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш бўлими бошлиғи З.Холматов, ҳамда институтнинг фаол ҳодимлари О.Абдусаматов, А.Муталов ва Ў.Исломовлар иштирок этишди. Учрашув ўқувчилар билан қизиқарли савол-жавоб ва суҳбатлар тарзида олиб борилди ва уларга болалар учун чоп этилган журналлар совға қилинди. Якунда мактаб ўқитувчилари томонидан бундай учрашувларни кўпроқ ташкил этиш, эндигина етишиб келаётган ёш авлод учун нечоғлиқ катта аҳамият касб этиши юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтишди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати