Ўқув жараёни назария ва амалиётда
Таълим жараёнида назарий билимларни мустаҳкамлаш ва амалий жиҳатдан чуқурроқ ўрганиш мақсадида институтимиз “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси талабалари профессор ўқитувчилар ҳамроҳлигида Тошкент шаҳар сув таъминоти АЖ га қарашли Сергели туманидаги Салар сув тозалаш иншоотига институтимизнинг “5+1” (беш кун таълим-бир кун ишлаб чиқариш) тизимига амал қилган ҳолда биринчи курс талабалари танишиш учун PhD доцент Бозоров Элмурод Остонович бошчилигида бордилар. Ушбу Салар сув тозалаш иншооти мутахассиси бош энергетик Маликов Умид барча ишлаш жараёни ҳақида маълумот бериб ўтди. Талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга тўла ва батафсил жавобларни олишди.
Бундан ташқари яна бир гуруҳ талабалар танишиш учун профессор Каландаров Палван Искандарович ва доцент Убайдуллаева Шахноза Рахимджановналар бошчилигида “Ғалла Алтег” АЖга танишиш мақсадида бордилар, у ерда барча ишлаш жараёни ҳақида етарлича маълумотлар берилди. Талабалар бу ерда ҳам муфассал маълумот ва жавобларга эга бўлишди.
“Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” кафедраси ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати