Ватан келажаги-ёшлар қўлида

 ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги акдемик лицейда 9-10-синфлар ўртасида физика ва инглиз тили фанидан “Лицей кубоги ИИ” танлови бўлиб ўтди. Қўшни туманлардан ҳам келган ўқувчилар ўзларининг билимларини имкон қадар синаб кўришди. Қабул жараёни тугагандан сўнг, барча ўқувчилар ва ўқувчилар билан келган ота-оналар ва ўқитувчилар  фаоллар залига йиғилди. Академик лицей директори Ё. Қ.Тошмуродов сўзга чиқиб барча ўқувчиларни танлов шартлари билан таништирди ва барча ўқувчиларга омад тилади. Аҳамиятли жиҳати шундаки,ТИҚХММИ Қарши филиали директори ўринбосари  Д.Қувватов ва ТИҚХММИ  Бешкент қишлоқ хўжалик техникуми директори Мардонов Ш. лар ҳам сўзга чиқиб, ёшларни руҳлантирадиган, уларни келажакка бўлган ишончини янада ортирадиган ибратли маслаҳатларни бердилар.Кейин барча ўқувчилар назоратчилар бошчилигида гуруҳларга бўлинди ва хоналарга жойлаштирилди.

Тест жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида ўқувчилар билан келган ўқитувчилар орасидан тест текшириш жараёни учун ҳайъат аъзолари сайлаб олинди. Тест якунларига кўра қуйидаги ўқувчилар ғолибликни қўлга киритдилар. 10-синфлар ўртасида физика фанидан ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги акдемик лицей 1-босқич ўқувчиси Тўймуродов Бекзод 1-ўрин; Нуристон академик лицейнинг И босқич талабаси Нортошев Мақсуд 2-ўрин; Касби туманидаги 7- мактаб ўқувчиси Юнусов Нуриддин 3-ўрин;  9- синфлар ортасида физика фанидан Касби туманидаги 19-мактаб ўқувчиси Жовлийев Улуғбек 1- ўрин; Касби туманидаги 26-мактаб ўқувчиси Алиқулов Дилнур 2- ўрин; Ширкент қишлоғи 24-мактаб ўқувчиси Панжийев Дилбек 3- ўринни эгаллади. Инглиз тили фанидан 10-синфлар ўртасида ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги акдемик лицей 1-босқич ўқувчиси Ниёзов Шохрўз 1-ўринни; ТИҚХММИ Қарши филиали ҳузуридаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси Маҳмадмуродов Асилбек 2-ўрин; Касби тумани 10- мактаб ўқувчиси Бобоқулов Фотиҳ  3- ўрин;

9- синфлар ўртасида инглиз тили фанидан Қовчин қишлоғи  25-мактаб ўқувчиси Маматқулова Жозиба 1- ўрин;  Қарши тумани 20-мактаб ўқувчиси Салимова Наргиза ва Ширкент қишлоғи 24-мактаб ўқувчиси Имомқулов Шахзод 2- ўринни; Ширкент қишлоғи 24-мактаб ўқувчиси Собиров Асилбек 3-ўринни эгаллади. Бу танлов орқали ҳар бир ўқувчи қайсидир маънода ўзининг билимини синаб, ўзига керакли хулосани чиқариб олган бўлса ажаб эмас. Аслида,олий мақсадимиз ҳам шу эди. Бизда эса бу каби тадбирлар давомли бўлади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати