Кўчат-келажак дарахти

 Сув келтирган ва кўчат экиб боғ яратган инсонлар халқимизда азалдан улуғланиб келинган. Баҳор келиши билан ҳар бир инсон ерга ишлов бериб нимадир экишга иштиёқ сезади. Айниқса, Наврўз байрами арафасидаги умумхалқ ҳашарларида турли дарахт ва гул кўчатларини ўтқазиш яхши анъанага айланган. 

2019 йил 31 март куни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов бошчилигида Илмий инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи М.Саримсақов, илмий бўлим ходимлари Н.Шайманов, О.Абдисаматов, Ғ.Ғозиев, Ж.Дўстов, докторантлар И.Ўразбаев, Ш.Мардиев ва ГМ факультети “И ва М” кафедраси ассистенти Э.Маликов ҳамда 10 нафар талабалар ТИҚХММИ илмий ўқув марказида ташкил этилган кўчат экиш тадбирларида фаол иштирок этишди. 

Мевали (олма) дарахтларнинг кўчатлари пакана пайвандтаг – паст бўлиб ўсувчи турларига мансуб бўлиб қатор қилиб экилганда 4-3 метр схемада экилди. Кўчатларга меҳр бериб сифатли экилса, улар яхши ўсиб-ривожланиб, кўп йиллар мўл ҳосил беради. 

Бу эса олимларимиз, илмий тадқиқотчиларимизга мислсиз рағбат бериш баробарида, зиммамизга тинимсиз изланиш, ёшларни илм-фан йўналишига фаол жалб қилиш, уларга ҳақиқий билим беришдек шарафли ва масъулиятли вазифани ҳам юклади. Зеро, шарқнинг буюк мутафаккири Конфуций ҳам: “Агар сен халқингни бир йил боқмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил боқмоқчи бўлсанг дарахт эк, агар асрлар давомида боқмоқчи бўлсанг, билим, илм эк”,  - дея бежиз айтмаган.

Инсон ўзининг меҳнати ва оиласи билан бахтли бўлса, жамиятда муносиб ўрин эгаллайди. Бу мамнунлик, шукроналик қалбимизни асло тарк этмасин, юртимизнинг равнақи, тараққиёти йўлидаги қилаётган эзгу ишларимизда, илмий изланишларимизда янгидан-янги муваффақиятлар ҳамиша ёр бўлаверсин!

Илмий-инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими сектор мудири Н.Шайманов aхбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов