Ёт ғоя ёв ғоя эканини англатиш

Ёшлик ажойиб давр, у ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади. Жамиятимиз равнақи учун зарур бўлган илмларни олиш ҳар бир ёш йигит-қизнинг зиммасидаги бурчларидан бири бўлиб, унда ниятнинг холислиги энг муҳим нарсадир. Албатта, ёшларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда маълум даражада диний илмга ҳам эга бўлиши уларнинг маънавий онгини шакллантириб, разил сифатлардан узоқлаштиради.

Бугун “Ер ресурсларини бошқариш” факультети декани Ш.Нарбаев, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовни Ҳ.Эшова ташаббуси билан “Ёшларни ёд оқимлардан асраш ва ислом дини моҳияти” мавзусида ўтказилган тадбир талаба-ёшларни ҳар томонлама етук, билимли ўзларининг соф имон-эътиқоди билан ўз билимини самарасини тўғри, фойдали нарсаларга йўналтиради десак, биз устозлар озгина бўлсада мақсадимизга етган бўламиз. Бугунги тадбирда факультетнинг 3 курс барча талабалари кенг жалб қилинди. Тадбиримиз меҳмони Юнисобод тумани Юнусобод Оқтепа жомеъ масжиди имом ноиби Акбаров Шерзодўз маърузаси билан иштирок этди.

Тадбир меҳмони ўз нутқида миллий ва диний қадриятларимизнинг ёшларимиз тарбиясидаги ўрни беқиёсдир. Ислом — миллий маънавиятимизнинг ажралмас бўлагидир. Аммо, бу ҳолатдан фойдаланган ҳолда, Ислом дини номидан ёшларимиз онгини ислом дини номи остида турли хил экстремистик ва террористик ғояларни сингдиришга урунишлар ҳозирги вақтда авж олиб кетди. Ёшларимизни турли хил ёт оқимлардан ҳимоя қилишда диний омиллар – Қуръон оятлари ва ҳадислардан кенг фойдаланиш ҳамда диннинг асл моҳиятини англатиш лозим. Улардаги ватанпарварлик, инсонийлик, меҳр оқибат каби тушунчалар фарзандларимизни иймонли инсофли, юртимизга астойдил хизмат қилувчи юксак маънавиятли шахслар қилиб тарбиялайди маърузаларини якунладилар. Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб жавоблар олишди. 

ЕРБ факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ҳуррият Эшова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати