Ҳамкорлик-билим ва тажриба асоси
2021 йил 2 апрель куни ТИҚХММИ маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Тошкент шаҳар ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти М.Улуғбек тумани ташкилоти мутахассислари Ташланова Наргиза Рустамовна ҳамда Иргашева Анора Турсунбаевналар томонидан “Қизил хоч ва Қизил Ярим Ой” ҳаракатини вужудга келиш тарихи ва ривожланиш босқичлари шунингдек, ҳаракатнинг йўналиш фаолиятлари фавқулодда
вазият хизмати, меҳр-шафқат ва донорлик хизмати, ёшлар билан ишлаш хизмати, қидирув хизмати ҳамда халқаро билим ва тажрибаларни тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган фаолиятларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти хусусида талаба ёшлар учун семинар-тренинг ўтказиб беришди. Халқаро ташкилотнинг фаолияти хусусида талаба ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олдилар. Семинар-тренинг қизиқарли савол-жавобларга бой тарзда ўтди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати