Талабаларга саховат ва кўмак акцияси
Юртимизда юзага келган пандемия сабаб давлатимиз томонидан фуқароларимизни ўзларини изоляция қилиб олган бир пайтда сирдарёликлар бошига тушган синовли кунларда давлатимиз раҳбари халқ билан бирга бўлиб уларнинг руҳини кўтармоқда. Бу вазият юртбошимизнинг элпарварлиги, миллат дарди билан яшашини яна бир исбот қилди. Ана шундай мураккаб вазиятда тошқин талофатлари қанчалик ачинарли бўлмасин, бутун Ўзбекистон халқи сирдарёликлар билан бирга эканлиги, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар, томонидан тошқиндан азият чекканлар учун жўнатилаётган меҳр-мурувват, инсонпарварлик карвонларининг кетма-кет жўнатилиб тургани, халқимиз ўртасидаги меҳр-оқибат ришталарининг мустаҳкамлигидан далолат беради.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоаси ҳам мазкур хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимиз билан бирга бўлиш, уларга ҳар томонлама маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида институтда ташкил этилган хайрия акцияси орқали тўпланган моддий ёрдам йиғилди. Шу муносабат билан институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори ва Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факултети декани ташаббуслари билан 2020 - йилнинг 30 - май куни Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани Мирзачўл маҳалласида вақтинча яшаётган талабаларимиз Маматмуродов Достон, Бегимов Шерзод ва Умматов Саидлар ҳолидан хабар олинди. Уларга моддий ва ма'навий ёрдамлар кўрсатилди.
"Қишлоқ хўжалигини механизациялаш" факултети декан ўринбосари Ҳ. Бойматов ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати