Таом тайёрлаш зийнати

Инсоннинг қўли гул, агар у ҳафсала қилса, қизиқса, не - не кашфиётларга қодир ва қобилдир. Оилада пазанда бўлган келин доим арзанда бўлади. Талаба қизларимизнинг турли вилоятлардан экани парҳез таомларни тайёрлашдаги маҳорати орқали ҳам яққол сезилди.   2021 йил 1 июн куни 3 - Талабалар турар жойида  "Парҳез таомлар ва салатлар" мавзусида 1 курс талаба қизларимиз ўртасида тадбир бўлиб ўтди. Бунда хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш раиси  Зухра  Исмоилова  Ёшлар масалалари ва маънавий - маърифий ишлар бўйича проректор Р.Чориев, институт матбуот котиби Р. Жуманиёзов бошчилигида бўлим бошлиқлари декан ўринбосарлари иштирок этишди.

Бу тадбирда фаол иштирок этган талаба қизлар ўзлари яшаган жойдаги тансиқ таомларни тайёрланиши ва уларнинг қандай касалликларга шифобахш экани борасидаги дадил ва ўткир мулоҳазалари ҳамманинг ҳавасини келтирди.

Йил давомида доимий тадбирларга қатнашиб келган қизларга фахрий ёрликлар ва институтимиз талабалар турар жойида ташкил қилинган Тикув тўгарагида қизларимиз томонидан тикилган институт логотипи туширилган бежирим сумкалардан совға қилинди.  Шу жумладан, барча иштирокчиларга ҳам совғалар улашилди.

 

 Тарбиячи педагог А. Хаитова ахбороти

ТИҚХММИ матбуот хизмати