Назарий билимларни амалиётда мустахкамлаш

Институт ректорининг 27.11.2020 йил 890/т-сонли буйруғига асосан Қишлоқ хўжалигини механизациялаш факультети 1-курс талабалари “ТИҚХММИ ўқув ишлаб чиқариш устахонасида” ўқув танишув амалиётини 1-июлдан бошладилар.  Бу ерда талабалар дарсларда олган назарий билимларини амалиётда мустахкамлашади.

Амалиёт давомида талабалар  механика бўлимида токорлик дастгохи ёрдамида металларга кесиб ишлов бериш турларини, чилангарлик бўлимида дастаки усулда металларга ишлов бериш, пайвандлаш бўлимида металларни бир бирига пайвандлашнинг икки усули, яъни  газ алангаси ва электр ёй ёрдамида пайвандлашни ўрганадилар ҳамда уларга бириктирилган ўқув усталари хамкорлигида токарлик, пайвандлаш ва чилангарлик ишларини бажарадилар.  Амалиёт 10-июлгача давом этади.

 

                                 

    ЁБИБ декан муовини  К.Усмонов

                              ТИҚХММИ матбуот хизмати