Кeлажакка эътибор - аёлларга эътибор
Жорий йилнинг 30 - июн куни Институт хотин - қизлар маслаҳат кенгаши раиси профессор Зухра Исмоилова бошчилигида, “СУВ хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети хотин - қизлар кенгаши раиси Раъно Кодирова томонидан "Аёлга этибор- келажакка эътибор" мавзусида онлайн маънавий- маърифий тадбир ўтказазилди. Тадбирни “СУВ хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети декани доцент Ҳакимов Рашид ака нозик хилқат вакиллари бўлмиш аёллармизга ҳурмат билан Мамлакатимизда аёлларга бўлган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида гапириб доно зукко оқила аёлларимиз ҳақидаги ривоятларни келтириб, аёлларумизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, омадлар, ютуғлар, юксалишлар тилаб тадбирни очиб бердилар.
Шундан сўнг, Зухра Исмоилова аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан бири экани тўғрисида гапириб, сўзни тадбир меҳмони Ҳудудий бўлимлар ва ижодий кенгашлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Шоди Отамуродга бердилар. Шоиримиз ҳам аёлларга бағишлаб ёзган шеърларидан ўқиб бердилар. Тадбир иштирокчиларини саволларига жавоб берди.
Қизғин савол-жавоблардан сўнг Зухра Исмоилова ўқув йили давомида факултет аёл профессор- ўқитувчилари ҳамда талаба қизлар томонидан бажарилган ишлар, эришилган ютуғларни ҳисоботини тақдимоти учун сўзни факултет хотин- қизлар кенгаши раиси Раъно Кодировага бердилар. Ҳисобот тақдимоти кўриб, тингланди . Ҳисобот юзасидан саволларга жавоб берилди. Тадбирда аёл профессор- ўқитувчиларимиз ва талаба қизларимиз аёлларга берилаётган юксак эътибордан мамнун бўлишди, қалблари ғурур ва ифтихорга тўлди .
ТИҚХММИ матбуот хизмати