“Summer field school 2020” ўз ишини якунлади
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети, Сув хўжалигида экология хавфсизлиги йўналиши 306-гуруҳ талабалари Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “URMONINVEST”, “Green Future” билан ҳамкорликда “Summer field school 2020” ўз ишини бошлади. 10 кунлик дала мактаби доирасида “Trails Building Work Shop”, “International planning and design” лойиҳалари амалга оширилди ҳамда иштирокчилар экотуризм, ўрмон туризми, миллий боғлар барпо этиш, саёҳат маршрутларини ташкил этиш, сайёҳларга хизмат кўрсатиш, ўрмон хўжалиги ерларидан рекрацион мақсадларда унумли фойдаланиш ва туризм салоҳиятини ошириш кўникмаларини ўзлаштирдилар. Лойиҳа якунида иштирокчилар халқаро диплом ва эсдалик совғаларга, эга бўлдилар. Дала мактаби барча санитария-гигиена қоидаларига амал қилган ҳолда ташкиллаштирилди, иштирокчиларнинг соғлиги доим назорат остида бўлди ва махсус гигиеник воситалар билан таъминланиб турилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати