Муборакбод этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан мамлакатимиздаа таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни она ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда  ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ профессор ўқитувчи ва зиёлилар орден ва медаллар билан тақдирландилар. Улар орасида институтимизнинг "Қишлоқ хўжалик машиналари" кафедрасининг профессори Шаумарова Мухая ҳам борлигидан шодмиз. Устозни "Меҳнат шуҳрати" ордени муборак бўлсин дея қутлаймиз!

 

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректорати, профессор - ўқитувчилари ва жамоа ташкилотлари