Шаҳидлар майдонига ташриф

Халқимизда бир нақл бор "Тарихни билмасдан келажак йўқ" деб бежиз айтишмайди. Келажакга мустақил қадам ташлаётган талаба ёшларимизга халқимизнинг бой тарихини билиш ва буюк аждодларимиз хотирасини эслаш мақсадида "Ер ресурсларини бошқариш" факултети 4 курс 403-гуруҳ мурабийи ва талаба ёшлари пойтахтимизда жойлашган Шаҳидлар майдони ва Қатағон қурбонлари хотира музейига ташриф буюришди.

Ташриф чоғида талаба ёшларимиз халқимизнинг буюк фарзандлари Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий ва кўплаб ўзбек фарзандлари тўғрисида кенг маълумотларга эга бўлиш қаторида ўзлари билан бой тарихга эга бўлиб қайтишди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов