Спорт бирлаштирувчи куч
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни Халқаро миқёсда рақобатбардошлигини ошириш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тайёрлашга катта эътибор кўрсатиб келинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни иккинчи ташаббуси айнан ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Ҳозирги кунда ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, республикамизда мавжуд барча олий таълим муассасасида спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар мавжуд. Ушбу шароитлардан унумли фойдаланиш талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида "Ер ресурсларини бошқариш" факультети 1 талабалар турар жойида яратилган шароитдан унумли фойдаланиб, талаба-ёшларимиз эрта тонгдан туриб, бадантария машқлари бажаришди. Бу эрталабки бадантарбия машқларини талабаларимиз ўзлари учун анъанага айлантиришган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бу спорт машқлари бугунги пандемия шароитида ўзларининг соғлиқлари учун ҳам фойдали деб ўйлаймиз.
ТИҚХММИ матбуот хизмати