Фаоллик - фидойилик ибтидоси

Талабаларни маънавий ва маърифий тадбирларда иштирокини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш масаласи доимо долзарб. Бу талабаларнинг фаоллигини оширибгина қолмай, балки уларнинг интеллектуал салоҳиятини ҳам кучайтиради. Институтимизнинг 4-талабалар турар жойида шу хусусда ўтказилган тадбирда "Ёшлар билан ишлаш буйича" проректор  Р. Чориев ана шу масала борасида ётокхонада яшовчи талаба қизлар билан суҳбатлашди. Айни пайтда, талабаларнинг ҳам тадбирлар, китобхонлик ва спорт ишлари буйича фикр-мулоҳазалари тингланди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати