Бепул тиббий кўрикдан ўтишди
Маълумки, давлат раҳбаримизнинг ташаббуслари билан жорий йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланган. Шундай экан, ёшлик ва соғлик эътиборга муҳтож бўлган тушунча. Хоҳ меҳнат жамоаси бўлсин, хоҳ таълим муассасаси бўлсин, унда фаолият юритадиган инсонларнинг саломатлиги муҳим бойликдир.
Худди шу муносабат билан институтимизда тиббиёт ходимлари ва мутахассислар иштирокида таълим муассасамиз педагоглари ва техник ходимларини саломатлигини ўйлаб бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилди. Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг Мирзо Улуғбек туман кенгашининг ташаббуси билан ташкил этилган бепул тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида
Кенгаш раиси Ботиржон Содиқов “аҳоли соғломлиги ҳар нарсадан улуғ, бу ҳаракатимиз инсультнинг олдини олишга қаратилган бўлиб, бу фаолиятни биз мунтазам равишда ўтказиб турамиз, чунки жамоанинг саломатлиги иш унумини ошишига хизмат қилади, иш ва таълим жараёни билан банд бўлиб вақт топа олмаётган профессор ўқитувчилар учун бу ишимиз асқотиши аниқ”, - дея ўз мулоҳазасини билдирди.
“Соғлом танда соғ ақл” деган халқ мақоли ҳам бежиз айтилмаган. Шундай экан, ҳар биримизнинг саломатлигимиз ҳақида қайғуриш давлатимиз ва ҳукуматимизнинг доимий эътиборида экани ва бу сиёсатни қўллаб - қувватлаш ҳар биримизнинг бурчимиз, қолаверса, давр талабидир.
ТИҚХММИ матбуот хизмати