Неъматларни асрайлик!

Ирригация ва мелиорация кафедраси доцентлари Адҳам Маматалиев, Шавкат Ботиров, Жавлон Ишчанов ва ўқитувчилар Шахбоз Мардиев, Илҳом Уразбоев институтимизнинг 4-талабалар турар жойида яшовчи 1-курс талабалари билан “Неъматларни асрайлик” мавзусида суҳбат уюштирдилар. Бу тадбирдан мақсад талабалар билан турар жойидаги шароитлар бўйича суҳбатлашиш, фикрларини билиш ва маслаҳатлар беришдан иборат эди. Ташкил қилинган суҳбат кутилгандан кўра қизиқарлироқ тус олди.

Бугун юртимизда кечаётган шиддатли ислоҳотлар натижасида ёшларнинг билим олишлари, ҳар томонлама етук бўлиб тарбия топишлари учун қулай шароитлар яратилмоқда. Жумладан институтимиз талабалари учун замонавий талабларга жавоб берадиган ҳар томонлама қулай бўлган шинам талабалар турар жойлари ҳам талабалар ихтиёрида. Aммо ўз навбатида ёшларга бўлган бундай эътиборга нисбатан улар томонидан қандай муносабатда бўлишлари ҳам муҳим ҳисобланади. Талабалар бунга жавобан, яхши ўқишлари, жамоат ишларида фаолликлари билан биргаликда жамоат мулки бўлган турар жой инвентарлари, жиҳозлари, мебеллари ва бошқа моддий бойликларига зарар етказмасдан авайлаб-асраб фойдаланишлари лозим.

Тадбир давомида юртимизда талаба-ёшлар учун катта имконият эшиклари очилаётганлиги ва бундан самарли фойдаланиш кераклиги тўғрисида фикрлар, ҳам устозлар, ҳам талабалар томонидан айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда талабалар турар жойнинг шароит ва имкониятларидан жуда ҳам мамнун эканликларини ва бунинг учун институт раҳбариятидан миннатдор эканликларини маълум қилдилар. Учрашувда талабалар томонидан “турар жойдаги барча моддий бойликларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг қадрига етиш, шу азиз ва муқаддас Ватанга муносиб бўлиш энг асосий бурчимиз деб ҳисоблаймиз” деган фикрлар илгари сурилди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати