“Бир йўл-бир макон” ҳамкорлиги давом этади
2021-йил 2-апрел куни Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш кафедраси ташаббуси билан Хитой Халқ Республикаси етакчи олимларидан бири Ли Гуо Донг ва Ўзбекистонлик ёш олимлардан Маҳмудов Бекзодбеклар томонидан “Хитой пахтачилиги, сув тежовчи технологиялар ва Смарт системаси” мавзусида муаммоли маъруза ўтказилди.
Ушбу маърузада Хитойнинг ҳозирги қишлоқ хўжалигига оид малумотлар хусусан пахтани етиштириш билан боғлиқ энг сўнги технологиялар ёрдамида 50-90 сентнергача пахта хосилдорлигига еришмоқда ва ўзларининг тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш билан “Тианченг” компанияси фаолиятини юритмоқдалар.
“Тианченг” компанияси Сирдарёдаги 140 гектар майдонда замонавий сув тежовчи технологиялар ўрнатилган далаларда ўқув-машғулотларини ўтказиш бўйича ГМТФ кафедраси ҳамкорлигида келишувга эришилди. Маъруза қизғин баҳс-мунозараларга ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Талабаларимиз соҳа мутахассислиги бўйича сўнги маълумотларга эга бўлишди ва бундай маърузалар тез-тез ташкил этилиши ташаббуси билан чиқишди.
ГМТФ кафедраси стажёр ўқитувчиси М.Рустамова ахбороти
ТИҚХММИ матбуот хизмати